171 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
3-саҳифа
−
07 Сентябрь 2020
3835Тошкент вилояти, Тошкент туманида пандемия шароитида талаб кучли бўлган 171 миллон сўмлик дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, фуқаро A.С. коронавирус касаллигида талаб юқори бўлган дори воситаларини ноқонуний сотиш орқали даромад топишни мақсад қилган.
У 500 дона “Клексан”, 300 дона “Гепарин”, 200 дона “Сефоперазон-сул”, 500 дона “Меропенем”, 500 дона “Aрбидол 50 мг” ва “Aрбидол 100 мг” дори воситаларини жами 171 млн сўмга сохта шартнома орқали харидорга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ушбу ноқонуний ҳолат юзасидан A.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 1863-моддаси 2-қисми “а” банди ва 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Aйни вақтда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь