17 ёшли қизнинг қотилига ҳукмни ўзгартириш учун пора олган судьяларга иш очилди

Олам

image
Садир Жапаров ўлим жазоси тақдирини ким ҳал қилишини айтди north_east

Садир Жапаров ўлим жазоси тақдирини ким ҳал қилишини айтди

Жапаровнинг Конституцияга зид таклифи: 17 ёшли қиз билан боғлиқ воқеадан сўнг Президент Қирғизистонда ўлим жазосини тикламоқчи north_east

Жапаровнинг Конституцияга зид таклифи: 17 ёшли қиз билан боғлиқ воқеадан сўнг Президент Қирғизистонда ўлим жазосини тикламоқчи

Аввалроқ, Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Етти-Ўғуз тумани, Барскаун қишлоғида яшовчи 17 ёшли Ойсулув исмли қиз зўрлаб, кейин ўлдириб кетилганди. Қизнинг қотилига ҳукмни ўзгартириш учун собиқ судьялар пора олди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.

Нашрга кўра, Бишкек шаҳар судининг уч собиқ судьяси устидан ўтказилган тергов жараёнида улар судланувчи Қумарбек Абдировнинг адвокати орқали унинг қамоқ жазосини камайтириш учун 10 минг доллар пора олгани аниқланган.

Судьялар кенгаши Бош прокурор Мақсад Асаналиев киритган илтимосномани қаноатлантириб, собиқ судьялар Сания Бранчаева, Жанил Мамбетали ва Кайсин Абакировларни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берди. Уларга нисбатан Қирғизистон Жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан айблов қўйилган.

Ойсулувнинг қотили сифатида гумон қилинаётган 41 ёшли Қумарбек Абдиров воқеа ҳақида батафсил гапириб берганди.

У қотиллик содир бўлган кун соат 13:00 атрофида қизни Дархон қишлоғи яқинидаги олма боғига олиб бориб зўрлаган. Шундан сўнг Абдиров боғланган қизни Жениш қишлоғидаги отасининг уйига олиб келиб, яна зўрлаган. Соат 15:30 да Тўн туманидаги Қожи-Сай қишлоғи яқинида Абдиров Ойсулувни бўғиб ўлдириб, телефонини Иссиқкўлга ташлаб юборган.

Қизнинг жасадини машинасига жойлаштиргандан сўнг, Боом дарасига йўл олган. Соат 18:00 дан 19:00 гача етиб келган Абдиров жасадини Кемин туманидаги Чўлоқ қишлоғи яқинида қолдириб, Бишкек томон йўл олган.

Ойсулувнинг қариндошлари ўша куни кечқурун соат олтиларда унинг йўқолганини хабар қилган.

Абдиров пойтахтда қўлга олинган.

Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати Абдировнинг шу каби бошқа жиноятларга алоқадорлиги эҳтимоли борлигини маълум қилди, улардан бири 2014 йилда 18 ёшли Камила Дуйшебоеванинг ўлдирилиши бўлган.

1984 йилда туғилган Қумарбек Абдиров Иссиқкўл вилоятининг Етти-Ўғуз туманида туғилган, лекин Бишкекда ўсган. Абдиров уйланган ва уч фарзанди бор: улар 14, 9 ва 7 ёшда.

У икки марта жиноий жавобгарликка тортилган: 2006 йилда талончилик учун 5000 сом жаримага тортилган, 2016 йилда яна одам ўлдиришга суиқасд қилгани учун. Иккала ҳолатда ҳам аёлларга ҳужумлар содир этилган.

2006 йилда 22 ёшли талаба Абдиров Кўк-Жар турар-жой мажмуасида онаси билан кетаётган қизнинг бошига урган. Фурсатдан фойдаланиб, унинг телефонини олиб қочган.

Ўша куниёқ Абдиров милиция ходимлари томонидан қўлга олинган. Шундан сўнг унинг қариндошлари жабрланувчига мурожаат қилиб, Абдиров онасининг ёлғиз ўғли эканини таъкидлаб, узр сўрашган. Йигит кечирилди, шундан сўнг суд озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган ҳукм чиқарди.

Суҳбатда жабрланувчи Абдировга қамоқ жазоси берилмаганидан афсусда эканини айтди. Кейинги сафар у суд мажлисида ўзини кўрди, бу янада оғир жиноят учун эди. Манбаларнинг айтишича, Абдиров жабрланувчиларни такси хизматларини таклиф қилиш орқали топган.

2015 йилнинг 13 октябрида бир аёл унинг Honda Stream машинасига ўтирган, лекин у ҳеч қачон қайтиб келмаган. Жабрланувчининг сўзларига кўра, Абдиров уни зўрлаган. Кейинчалик, сўроқ пайтида, бишкеклик аёл бу сўзларни эшитиб, у ерда бошқалар борлигини англаганини эслади.

Шундан сўнг Абдиров қизни ариқда қолдириб, унга катта тош улоқтирган. Жабрланувчининг фикрича, у унинг бошини нишонга олган ва аёлнинг ҳушида эканидан бехабар эди. Аммо тош унинг қўлига бориб тушган.

Абдиров яна бир неча дақиқа турди, сўнг машинасини ҳайдаб кетган, қиз эса унинг ғойиб бўлишини кутиб, ёқилғи қуйиш шохобчасига йўл олган ва у ерда унга ёрдам кўрсатилган.

Милиция ходимлари Абдировни қўлга олди. Абдиров 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган, у 32-сонли ахлоқ тузатиш колониясида сақланган. 2018 йил 28 апрель куни амниция акти асосида шартли равишда озодликка чиқарилган.

Озодликка чиққач, Абдиров пул ишлаш мақсадида Россияга кетган ва Қирғизистонга қайтгач, Бишкекдаги тикувчилик цехида қариндошининг қўлига ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу воқеа ортидан Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мамлакатда ўлим жазосини жорий этишни таклиф қилганди. Президент матбуот хизматига кўра, болалар ва аёлларга нисбатан содир этилган жиноятлар учун жазони кучайтириш шарт. Қирғизистон Омбудсмани Жамила Жаманбоева Президентнинг таклифига қарши чиқди ва ўлим жазосини тиклаш ташаббусини қўллаб-қувватламаслигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон жиноят иши порахўрлик Садир Жапаров Жамила Жаманбоева Ойсулув Мукашева Қумарбек Абдиров Иссиқкўл вилояти Сания Бранчаева Жанил Мамбетали Кайсин Абакиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг