17 октябрь куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади
Жамият
−
16 Октябрь 2022
22973Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 17 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Прогнозларга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-12 даража, кундузи 20-22 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида эса баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14, кундузи 20-25 даража бўлади.
Жиззах, Самарқанд, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳам баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида хаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида хаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 7-12, кундузи 22-27 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида хаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси