Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
16 Декабрь 2022 25714 1 дақиқа
17-18 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати бироз паст бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг декабрь ойи бошида об-ҳавони белгилаган совуқ антициклон Ўзбекистонни тарк этган. Ниҳоят мамлакатга илиқ ҳаво массалари кириб келган.
Бугун, 16 декабрь куни ҳаво ҳароратидаги илиқ ҳолат сақланиб туради. Яъни, Ўзбекистон бўйича қуёшли ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Тошкент вилоятининг баъзи жойларида шамол 15-20 метр секундгача кучаяди. Кундузи ҳаво 9-14 даража илиқгача, баъзи жойларда эса 16-18 даражагача иссиқ бўлади. Бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 4-5 даража юқоридир.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Бироқ ҳаво ҳарорати бироз пасаяди. 17 декабрь куни кечаси ҳаво ҳарорати 3-2 даража илиқ бўлади. Кундузи эса 7-12 даража илиқни ташкил этади. 18 декабрь куни ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Республика бўйлаб баъзи ҳудудларга туман тушиши мумкин.
Live
Барчаси