Россия Акаевни Қирғизистонга қайтарди. У тергов қилинмоқда
Олам
−
02 Август 2021
12782Бугун, 2 август куни Қирғизистоннинг биринчи Президенти Асқар Акаев Бишкекка олиб борилди ва ҳозирда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносида ушлаб турилибди. Бу ҳақда Қўмита Матбуот хизмати хабар берди.
“Унинг иштирокида “Қумтор” кони бўйича жиноят иши доирасида зарур тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилган Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарида.
Маълумот ўрнида, Акаев бир қатор юқори мартабали амалдорлар сингари, “Қумтор” лойиҳаси доирасида коррупция иши бўйича қидирувга берилган.
“Акаев, бошқа собиқ юқори мартабали амалдорлар қаторида, 1992 йилда “Қумтор” лойиҳаси бўйича Бош келишувни тузишда, 1994 йилда унга ўзгартиришлар киритишда, шунингдек, 2003 йилда Cameco компанияси билан тузилган Бош шартномани қайта тузишда коррупция учун жавобгарликка тортилган”, дея хабар берган Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов Асқар Акаев президентлиги даврида “Қумтор” лойиҳасини амалга оширишда коррупцияга алоқадор бўлган барча айбдор шахсларга ҳуқуқий баҳо берганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг биринчи ва иккинчи Президентлари — Асқар Акаев ва Қурманбек Бакиев мамлакатдаги энг йирик олтин кони — “Қумтор” иши бўйича халқаро қидирувга берилганди. Асқар Акаев шу кунгача Россияда яшаб келаётганди.
LiveБарчаси