16 ёшли “Барселона” аъзоси ЕЧЛ тарихига кирди
Спорт
−
14 Декабрь 2023
3278“Барселона”нинг 16 ёшли вингери Ламин Ямал Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) гуруҳ босқичининг 6-турида “Антверпен”га қарши ўйинда голли узатмани амалга ошириб, турнирда ассист қайд этган энг ёш футболчига айланди. Бу ҳақда “Squawka” хабар берди.
Ўйиннинг 35-дақиқасида Ямал ҳужумчи Ферран Торресга аниқ узатма берди ва Торрес гол уриб ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Торреснинг голигача Бельгия клуби “Барселона”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратаётганди. Якунда каталонияликлар мезбонларга 3:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Мағлубиятга учраган бўлса ҳам, “Барселона” Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига гуруҳда 1-ўрин билан йўлланмани қўлга киритди.
Маълумот учун, Ямал жорий мавсум Каталония клуби сафида умумий 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Ямалнинг “Барселона” билан шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган.
LiveБарчаси