“15 млн эмас 60 минг”. Ўзбекистонликларнинг маълумоти тарқалгани тасдиқланди

Жамият

image

Аввалроқ, 15 миллион Ўзбекистон фуқаросининг шахсий маълумотлари сиздирилгани ва Dark Web’га жойлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Маълум бўлишича, 15 млн эмас 60 минг нафар ўзбекистонликнинг маълумотлари тарқалган.  Бу ҳақда бугун, 12 февраль куни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида матбуот анжуманида сўз очди.

Вазирга кўра, мазкур хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ваколатли органлар томонидан ўтказилган дастлабки ўрганишлар натижасида 15 миллион эмас, тахминан 60 мингга яқин фуқароларнинг маълумотлари тарқалган.  

“Шахсий маълумот сизиб чиқиши” дегани – бу фуқаронинг шахсий аккаунти бузилган дегани эмас, бунда асосан фуқароларнинг исм-шарифи, туғилган санаси, манзили, телефон рақами каби маълумотлардан бири қўлга киритилган бўлиши мумкин. Фирибгар бу маълумотларга эга бўлгани билан фуқаронинг шахсий иштирокисиз унинг номидан бирор бир хатти-ҳаракатни амалга оширолмайди. Шу сабабдан улар турли усуллар билан қолган маълумотлар тўпламини қўлга киритиш учун навбатдаги хуружни амалга оширади”, дейди Шерзод Шерматов.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 27-30 январь кунлари 3 та давлат идорасининг ахборот тизимларига киберҳужум уюштирилган. Ҳолат юзасидан тезкор чоралар ишлаб чиқилиб, вазият назоратга олинган. Шундан сўнг, вазирлик томонидан ягона идентификация тизими (OneID) фойдаланувчиларининг пароллари янгиланиб, ҳимоя воситалари кучайтирилган.

Маълум қилинишича, 2024 йилда 7 миллиондан ортиқ киберхавф бартараф этилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 107 миллиондан ошган.

Жамшидбек Амиров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистонликлар маълумоти тарқалгани тасдиқланди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг