147 нафар афғонистонлик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Жамият
−
27 Ноябрь 2019
5027Афғонистонлик ёшларнинг бир гуруҳи таҳсил олиш учун яна Ўзбекистонга келди. Ўзбекистонда олий маълумот олиш ва малакали мутахассис бўлиш истагида ташриф буюрган 147 нафар афғонистонлик ёшлардан иборат делегация жорий йилнинг 25 ноябрь куни “Ҳайратон” чегара постида тантанали кутиб олинди.
Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғон фуқароларини ўқитишга мўлжалланган таълим марказида таҳсил олишади.
Афғонистонлик ёшлардан 119 нафари ўзбек тили ва адабиёти, 18 нафари Акушерлик ва ҳамшира иши ҳамда 10 нафари Ер усти транспорт тизимлари ва эксплуатация, локомотив ва вагонлар иши таълим йўналишларида ўқийди.
Талабаларга машғулотлар олиб бориш учун Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент темир йўл муҳандислари институти ҳамда Тошкент тиббиёт академиясидан профессор-ўқитувчилар жалб этилган.
Меҳмонларни кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон бўйича махсус вакили И.Иргашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари С.Бузрукхонов, АИР Термиз шаҳридаги консули С.Сакандарий, АИР Олий таълим вазирининг ўринбосари А.Ҳошимий, вилоят ҳокимлиги раҳбарлари ва бошқалар иштирок этди.
LiveБарчаси