14 яшар бола ҳам коронавирус қурбони бўлди – Ҳабибулла Оқилов

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар 42 нафарга етди. Мамлакатда ушбу касалликдан вафот этганларнинг 13 фоизини 40 ёшгача бўлганлар ташкил этмоқда. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби вакили, Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институти ректори, профессор Хабибулла Оқилов “Ўзбекистон-24” телеканалида берган интервьюсида маълум қилди. 

“Афсуски, вафот этганлар орасида 14 ёшли бола (20 ёшгача бўлганлар — 3 фоиз) ҳам бор. Одамлар буни жуда жиддий қабул қилишлари керак ва улардан деярли ҳеч нарса талаб қилинмайди: асосан оддий гигиена қоидаларига, ўз-ўзини сақлашнинг бирламчи қоидаларига риоя қилиш”, дейди Оқилов.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. 16 мартдан карантин чекловлари жорий этилди ва май ойига келиб улар аста-секин енгиллаштирилди. Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига мувофиқ мамлакатдан 10 июлдан 1 августгача кучайтирилган карантин чоралари амал қилади. Орамизда эса бу касалликка ҳамон ишонмаётганлар талайгина. Оқилов буни қуйидагича изоҳлайди: 

“Афсуски, ҳамма ҳам тушунмаяпти. Бизда очиқчасига: “умуман олганда, коронавирус деган нарса борми? Масалан, кўрмаганман. Менинг на бир дўстим, на бир қариндошим касал бўлмаган. Мен ҳар куни кўчада бўламан ва менда ҳеч нарса йўқ” дейдиган одамлар бор. Биз шифокорларнинг вазифаси — вазиятнинг жиддийлигини тушунтиришдир: коронавирус мавжуд, уни жуда жиддий қабул қилиш керак, чунки биз ривожланган мамлакатларда вазиятнинг жиддийлигини англамаслик нималарга олиб келаётганини кўраяпмиз”.

Профессор аҳоли ниқобни иякларига тушуриб юраётганини ёки умуман тақмаётганини, кўчаларда гуруҳ бўлиб йиғилаётганини таъкидлади:

“Одамлар баъзи оилавий байрамлар, тўйларни нишонлашда давом этишмоқда, агар дафн маросими бўлса, одамлар марҳумнинг қариндошлари билан учрашишни, таъзия изҳор қилиш учун у ерга жамоа бўлиб йиғилиб боришни шарт деб ҳисоблашади. Биз барчага ўзини ҳимоя қилиш инстинкти — бугунги кунда энг муҳим масала бўлиши кераклигини тушунтираяпмиз, биз ўзимизни, ота-онамиз, болаларимиз ва набираларимиз ҳақида ўйлашимиз керак”,  дейди Ҳабибулла Оқилов. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 10 982 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 6 888 нафари соғайган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

682

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг