13 яшар ўзбекистонлик бола Туркияда одам ўлдиришга уринди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонликларнинг хорижий мамлакатларда жиноят содир этиши билан боғлиқ хабарлар тинмаяпти. Навбатдаги ҳолат яна Туркиянинг Истанбул шаҳрида аниқланди ва унда гумондор 13 яшар ўзбекистонлик бола.

Туркия маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 13 яшар ўзбекистонлик С.Т. 24 ёшли опаси А.Т.нинг севгилиси бўлган 26 ёшли Муҳаммад Ў.га уйининг олдида пичоқ билан оғир тан жароҳати етказган. Жароҳат олган шахс зудлик билан шифохонага ётқизилган, болакай эса қўлга олинган. 

Picture background

Воқеа жорий йилнинг 22 август куни маҳаллий вақт билан соат 21:30 да Истанбулнинг ўзбекистонликлар энг кўп истиқомат қиладиган мавзеси Оқсаройда содир бўлган. Маълум қилинишича, ўша куни Муҳаммад Ў. ва унинг севгилиси бўлган А.Т.нинг укаси ўртасида жанжал чиққан. Оқибатда болакай йигитнинг чап кўкрак қисмига пичоқ билан зарба берган. 

Тез тиббий ёрдамга ва полицияга болакайнинг опаси хабар берган. Жароҳатланган йигит шифокорлар томонидан назоратга олиниб, шифохонага олиб кетилган. Болакай эса воқеа жойидан яширинган. Орадан кўп вақт ўтмай, болакай воқеа жойига яқин боғдан топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг