13 нафар ўзбекистонлик Туркманистон орқали Эрондан олиб чиқилди

Жамият

image

13 нафар Ўзбекистон фуқароси Эрондан Туркманистон ҳудуди орқали ортга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси мамлакатнинг Эрон Ислом Республикасидаги ваколатхонаси ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа ваколатли идоралари билан ҳамкорликда ўзбекистонликларни чегарада кутиб олиш, виза ва транспорт масалаларини ҳал этиш ҳамда Ўзбекистонга қайтариш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Туркманистон давлат идораларининг кўмагида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида Ашхобод шаҳридаги элчихона ходимлари 13 нафар фуқарони “Сарахс” туркман–эрон чегара пости орқали Ўзбекистонга хавфсиз кузатиб қўйган.

Кеча, 2 мартдан фуқаролар ва транспорт воситалари ўтиши учун туркман–эрон давлат чегарасининг “Гаудан–Бажгиран”, “Артик–Лютфабад”, “Акяйла–Инчебурун” ва “Олтин Асир–Инчебурун” назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти ҳам қайта тикланган.

Маълум қилинишича, элчихона ходимлари Ўзбекистон фуқароларини Туркманистон–Эрон чегарасидаги “Гаудан–Бажгиран” назорат-ўтказиш пунктида кутиб олмоқда. Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси автотранспорт воситалари сафарбар этилган.

Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчихонаси ходимларининг телефон рақамлари:

  • +993 64 78-04-44 – Жасур Ашуров;
  • +993 64 99-34-58 – Жамшид Буриев;
  • +993 62 20-49-56 – Жасур Ахмедов (консул).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги вазият туфайли ушбу минтақадаги ўзбекистонликларни эвакуация қилиш бўйича Бош вазир Абдулла Ариповга топшириқ бергани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Туркманистон Яқин Шарқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг