13 май куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 65 бемор аниқланди
Жамият
−
14 Май 2020 11050 1 дақиқа
Ўзбекистонда 13 май куни янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекциясига чалиниш билан боғлиқ 65 та янги ҳолат аниқланди. Янги беморларнинг 44 нафари Тошкенти шаҳрида қайд этилган.
Қолган беморлар вилоятлар кесими бўйича қуйидагича тақсимланган:
• Қорақалпоғистон Республикаси – 3 киши;
• Наманган вилояти – 6 киши;
• Самарқанд вилояти – 10 киши;
• Сирдарё вилояти – 2 киши;
Айни вақтда республикада коронавирусга чалиниш кўрсаткичи 2612 кишини ташкил этмоқда. Уларнинг 2076 нафари ёки жами беморларнинг 79 фоизи соғайган. 13 май куни 36 нафар бемор коронавирусдан фориғ бўлган.
Шу куни коронавирусга чалинган беморлардан яна бири вафот этиб, умумий кўрсаткич 11 нафарни ташкил этди.
Live
Барчаси