Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлади?
Бу қизиқ
−
23 Сентябрь 2019
6746Кузнинг илк ойи ҳам охирлаб бирмунча ҳаво салқинлашиб қолди. Ёмғирлар мавсуми ҳам яқин. Шундай экан об-ҳаво маълумотларини билиб қўйиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Гидрометеорология хизмати маркази 24-27 сентябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24 сентябрда +8...+13 даража, 25 сентябрда +10...+15 даража, 26-27 сентябрда +12...+17 даража, кундузи 24-25 сентябрда +22...+27 даража, 26-27 сентябрда +25...+30 даража бўлади.
Хоразм вилояти
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24 сентябрда +10...+15 даража, 25-27 сентябрда 12...+17 даража, кундузи 24-25 сентябрда +22...+27 даража, 26 сентябрда +25...+30 даража, 27 сентябрда +27...+32 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24 сентябрда +10...+15 даража, 25-27 сентябрда +12...+17 даража, кундузи 24 сентябрда +25...+30 даража, 25-27 сентябрда +29...+34 даражагача кўтарилади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи 24 сентябрда +25...+30 даража, 25-27 сентябрда +27...+32 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи 24-26 сентябрда +31...+36 даража, 27 сентябрда +33...+38 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво ўзгариб туради, 24 сентябрда айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 25-27 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи 24 сентябрда +18...+23 даража, 25-27 сентябрда +20...+25 даража бўлади.