12 давлат “Толибон”ни қарорини бекор қилишга чақиряпти
Олам
−
29 Декабрь 2022
543912 давлат, жумладан АҚШ ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Европа Иттифоқи ташқи хизмати раҳбари Афғонистоннинг “Толибон” ҳаракати томонидан тузилган муваққат ҳукуматини аёлларни ноҳукумат ташкилотлардаги ишдан четлаштириш қарорини бекор қилишга чақирди.
“Австралия, Буюк Британия, Германия, Дания, Италия, Канада, Нидерландия, Норвегия, АҚШ, Франция, Швейцария, Япония ташқи ишлар вазирлари ва Европа Иттифоқи Ташқи ишлар хизмати раҳбари “Толибон”нинг аёлларнинг афғон ва халқаро ноҳукумат ташкилотларида ишлашини тақиқлаш ҳақидаги ўйламасдан ва хавфли буйруғи тирик қолишлари учун инсонпарварлик ёрдамига боғлиқ бўлган миллионлаб афғонларга хавф солаётганидан чуқур хавотирда. Биз “Толибон”ни бу қарорни зудлик билан бекор қилишга чақирамиз”, дейди Давлат департаменти вакили кеча, 28 декабрь кунги қўшма баёнотида.
Баёнот муаллифларига кўра, гуманитар ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ишларда аёллар марказий ўрин тутади.
“Афғонистонга ёрдам етказиш жараёнида уларнинг иштирокисиз нодавлат нотижорат ташкилотлари аҳолининг энг заиф қатламларини озиқ-овқат, дори-дармон, қишга тайёргарлик учун зарур бўлган буюмлар, яшаши учун зарур бўлган бошқа жиҳозлар ва хизматлар билан таъминлашга эриша олмайди”, деб таъкидлади баёнот муаллифлари.
“Толибон” ҳаракати афғон халқи, айниқса, аёллар ва қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва фаровонлигига ҳурматсизлик, халқаро ҳамжамият билан нормал муносабатлардан манфаатдор эмаслигини намойиш этишда давом этмоқда.
Аввалроқ, Афғонистон муваққат ҳукуматидаги Иқтисодиёт вазирлиги барча миллий ва халқаро ноҳукумат ташкилотларга кейинги огоҳлантиришгача аёлларни ишдан четлаштиришни буюрган эди. Шунингдек, агентлик ушбу талабга риоя қилмаган тузилмаларнинг лицензиясини қайтариб олиши ҳақида огоҳлантирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь