12 кг симобни 12 минг АҚШ долларига пулламоқчи бўлганлар қўлга олинди
Жамият
−
20 Май 2019
3732Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Сергели туманларида ўтказилган тезкор тадбир давомида симобни пуллашга уринган шахсларнинг кирдикорлари фош этилди.
Хусусан, Чилонзор тумани ҳудудида фуқаро Б.А. фуқаро А.Ш.га 12 килограмм симобни 12 минг АҚШ долларга пуллашга келишиб, шундан 7000 АҚШ долларини олдиндан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда Сергели туманида фуқаро Р.Т. томонидан шартли харидорга 5 килограмм симобни 5000 АҚШ долларига ноқонуний тарзда сотиш режаси чиппакка чиқарилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси