12 июндан Голливуд фаолияти қайта тикланади

Маданият-санъат

image

Голливуддаги етакчи киностудиялар коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган ишларини 12 июнь куни қайта тиклайди. Бу ҳақда 10 июнь куни Лос-Анжелес округи соғлиқни сақлаш бошқармаси директори Барбара Феррер маълум қилди. http://abcnews.go.com/

"Биз хусусий корхоналарнинг ишини давом эттиришга рухсат берадиган низомга ўзгартиришлар киритаётганимизни эълон қиламиз. Ушбу қарор эртага эълон қилинади ва 12 июндан кучга киради", деди у.

Доктор Феррернинг таъкидлашича, қарор ҳайвонот боғлари, сув парклари, лагерлар, бассейнлар, меҳмонхоналар, телевизион ва кино компанияларига тегишли. Уларнинг менежерлари очилишдан олдин хизмат кўрсатмаларини Лос-Анжелес санитария ва эпидемиология хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ олиб келишлари шарт. "Биз учун бу инфекциянинг олдини олишнинг ягона усули", деди у.

Маълумотларга кўра, ушбу қарор Голливуд фильмларини қайта тиклашга имкон беради. Коронавируснинг тарқалиши туфайли Американинг етакчи киностудиялари барча суратга олиш ишларини тўхтатди ва кўплаб картина ва сериалларнинг премьерасини кейинга қолдирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Голливуд

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг