117 АЁҚШда ҳар 10 литр ёнилғидан деярли 1 литр уриб қолинган – Энергетика вазирлиги

3-саҳифа

image

Ўзбекистондаги 117 та автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси (АЁҚШ)да истеъмолчилар ҳақидан уриб қолинаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 25-28 май кунлари “Ўзнефтгазинспекция” томонидан нефть маҳсулотларини сотиш бўйича 113 та хусусий корхонага қарашли 117 та АЁҚШда назорат текшируви ўтказилган.

Ёқилғи қуйиш шохобчалар сиғимларида сақланаётган 2 миллион 408 минг литр нефть маҳсулотларидан намуналар олиниб, лаборатория шароитида таҳлил этилганида 230 минг литр (10 фоиз) маҳсулот сифатсиз экани, 150 минг литр камомад ва 13 минг литр ортиқчаликка йўл қўйилгани, 43 та ҳолатда истеъмолчилар ҳақидан ҳар 10 литрда 10 миллилитрдан 740 миллилитргача уриб қолинаётгани аниқланган.

Бундан ташқари, умумий ҳажми 393 минг литр бўлган нефть маҳсулотларини сотишда турли қонунбузарликларга йўл қўйилган. 

Республика бўйича аниқланган қонун бузилиш ҳолатларининг асосий қисми Андижон (94 минг литр), Сурхондарё (70 минг литр), Тошкент (44 минг литр), Наманган (38 минг литр), Сирдарё (23 минг литр), Фарғона (39 минг литр), Жиззах (21 минг литр) ва Самарқанд (22 минг литр) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри (18 минг литр)га тўғри келмоқда.

“Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

258

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг