110-мактабнинг кийиниш хонасига камера ўрнатилгани можароларга сабаб бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Миробод туманидаги 110-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби жисмоний тарбия дарси олдидан кийиниш хонасига видео кузатув камералари ўрнатилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Табиийки, ота-оналар бундан норози. Ушбу ҳолат ҳақидаги мунозаралари фикрлар орасида жамоатчиликнинг ҳам эътирози талайгина. Ижтимоий тармоқда трендга чиққан ушбу масалага Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борган. Унга кўра, ҳақиқатан мактаб маъмурияти ўқувчилар кийиниш хонасига видео кузатув камераси ўрнатгани аниқланган. 

“Гарчи, бу этика ва ахлоқ қоидаларига зид бўлса-да, ушбу ҳолатни мактаб директори У.Рашидова кейинги пайтларда ўқувчилар ўртасида ўғирлик ва шунга ўхшаш ҳолатларни олдини олиш, улар ўртасида тартиб-интизом ўрнатиш, назоратни кучайтириш ҳамда ўқувчилар ҳушёрлигини ошириш мақсадида Ота-оналар кузатув Кенгаши таклифига кўра, камера ўрнатишга мажбур бўлганлиги билан изоҳлади. Жумладан, ўқувчилар жисмоний тарбия дарси машғулотларига чиққан маҳалида бир неча маротаба мобил телефон, тақинчоқлар, пуллар йўқолган. Бу каби нохуш ҳолатлар бўйича бир неча маротаба ички ишлар идоралари вакиллари, ота-оналар иштирокида баённомалар тузилган. Бу камера орқали фақат юқоридаги каби кўнгилсиз ҳолат сабабчиларини аниқлаш кўзда тутилган, холос. Унда камера тасвирга олган лавҳалар жамоатчиликка тақдим этилмаган, видео кузатув фақат директор хонасида ўрнатилган “пульт” орқали амалга оширилган. Нафақат, кийиниш хонасидаги, балки таълим муассасасидаги мавжуд 250 та видео кузатув камералари фақатгина мактаб директори назоратида бўлиши қатъий белгилаб қўйилган”, дейилади пойтахт ХТББ муносабатида.

Алоҳида урғуланишича, жамоатчилик ва ота-оналарнинг эътирозидан кейин, кеча мактаб маъмурияти томонидан кийиниш хонасидаги камера олиб ташланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

593

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг