11 йил ичида илк бор Франция Бразилия билан ўйнайди
Спорт
−
17 Ноябрь 2131 1 дақиқа
Франция ва Бразилия терма жамоалари 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан ўртоқлик учрашувини ўтказиш бўйича келишиб олди. Учрашув кейинги йилнинг 28 март куни Массачусетс штатининг Фоксборо шаҳридаги “Жиллетт” стадионида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Икки федерация ўйинни Жаҳон чемпионатига тайёргарлик сифатида АҚШда ўтказишга келишиб олди. Ҳар иккала терма жамоа ҳам ўз минтақасида саралаш босқичини якунлаб, мундиаль йўлланмасини қўлга киритган. Шунингдек, Франция ва Бразилия ўйини кейинроқ яна бир ўртоқлик учрашуви билан давом этиши мумкин, манбаларга кўра, рақиб Мексика ёки АҚШ бўлиши кутилмоқда.
Бу икки терма жамоа 1998 йилги Франция яшил майдонларида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финалида тўнаш келган ва унда Франция ғолибликни қўлга киритган эди. Бу жамоалар охирги бор 2015 йил 15 мартда ўртоқлик учрашуви ўтказган ва унда Бразилия 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Маълумот учун, Бразилия Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб бориб, Хорватияга пенальтилар сериясида имкониятни бой берган бўлса, Франция терма жамоаси финалга қадар етиб бориб, финалда Аргентинага имкониятни бой берган эди.
Live
Барчаси