11 йил бирга: Mobiuz офисларида Компания куни ўтказилди
Бизнес
−
03 Декабрь 1171 3 дақиқа
Mobiuz мобил оператори ўзининг 11 йиллигида асосий корпоратив қадриятлардан бири – мижозларга йўналтирилганликни амалда намоён этди.
1 декабрь куни бутун мамлакат бўйлаб Mobiuz офисларига ташриф буюрган абонентлар компания рахбарияти ва ҳудудий Хизмат кўрсатиш марказлари раҳбарлари билан учрашдилар. Улар шу куни компанияга уланишда шахсан ёрдам кўрсатишди, маслаҳатлар беришди, масалаларни ҳал қилиб, эсдалик совғалари ва бонуслар тақдим этишди.
“Mobiuz’да биз мунтазам равишда абонентлар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг фикрларини ўрганамиз ва хизмат сифатини ошириш устида ишлаймиз. Аммо бугун туғилган кунимизни ўзгача тарзда – ҳар куни биз хизмат кўрсатадиган инсонлар билан бевосита мулоқот шаклида нишонлашга қарор қилдик. Бундай жонли мулоқот бизга бебаҳо тажриба беради. Мижоз билан юзма-юз турганингизда, суҳбатлашганингизда, кўзларига қараганингизда – ҳар бир рақам ортида ўз эҳтиёжлари ва тарихига эга ҳақиқий инсон турганини янада чуқурроқ ҳис қиласиз”, дейди Mobiuz Бош директорининг маркетинг ва савдо бўйича ўринбосари Лола Филатова.
“Мен компанияга улангани келгандим, Хизмат кўрсатиш маркази раҳбарининг ўзи хизмат кўрсатди. У нафақат тариф масаласида ёрдам берди, балки компания ишида нималар менга ёқиши ва нималарни яхшилаш мумкинлигини сўради. Бундай ҳолатларда ўзингизни чиндан ҳам қадрли эканлигингизни ҳис қиласиз. Бу жуда самимий ва инсоний муносабат бўлди”, дейди Mobiuz’нинг самарқандлик абоненти Дилнора Каримова.
Кун давомида тадбирда бутун Ўзбекистон бўйлаб юзлаб абонентлар иштирок этди. Улар нафақат сифатли хизмат, балки ёрқин таассуротларга ҳам эга бўлишди.
“Бизнинг қарашимиз – “Одамларни бирлаштириб, инновациялар билан келажак сари”. Инсонларни бирлаштириш – бу фақат технология ва алоқа эмас. Бу жонли мулоқот, тушуниш, ишонч. Биз абонентларимизга яқинроқ бўлиш учун доимий равишда ишлаймиз: фикр-мулоҳазаларни таҳлил қиламиз, жараёнларни такомиллаштирамиз, жамоани ўқитамиз. Абонентларимиз биз амалга ошираётган барча ишларнинг марказида туради”, дейди Урганчдаги Mobiuz Хизмат кўрсатиш маркази раҳбари Русланбек Курязов.
“11 йил шунчаки рақам эмас. Бу 11 йиллик ишонч, қўллаб-қувватлаш, алоқа ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича кундалик меҳнат. Биз катта орзу билан кичик жамоа сифатида иш бошлаганмиз, бугун эса миллионлаб ўзбекистонликлар ҳаётининг бир қисмига айландик ва биз сиз билан бирга ривожланишда давом этамиз – ғояларингизни тинглаймиз, эшитамиз, амалга оширамиз”, дейди Чирчиқдаги Mobiuz Хизмат кўрсатиш маркази раҳбари Ровшанжон Абдумажитов.
Mobiuzда Компания куни операторнинг ҳаётидаги тамойилини ёрқин тасдиғи бўлди: абонент – бу шунчаки маълумотлар базасидаги рақам эмас, балки ҳар куни фикри ва қулайлиги муҳим бўлган инсон. Компания мижозларга йўналтирилганликни бир марталик тадбир эмас, балки корпоратив маданиятнинг ажралмас қисмига айлантирган. У турли хил ўзаро мулоқот шакллари орқали мижозлар билан алоқани мустаҳкамлашда давом этмоқда.
-Recovered-Recovered(10).jpg)
.jpg)
%20(3)(1).jpg)
-Recovered-Recovered(11).jpg)
Реклама ҳуқуқи асосида