11 яшар қизчани зўрлаган 31 ёшли эркак қўлга олинди
3-саҳифа
−
26 Июнь
1522511 яшар қизчанинг номусига тажовуз қилиб, зўрлаб келган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 5 нафар боланинг отаси бўлган 31 ёшли эркак қонуний хотини бўла туриб, бошқа бир эркак билан расмий никоҳи бекор қилинмаган аёлни ўзига иккинчи хотин қилиб олган. Бундан ташқари, у иккинчи хотинининг вояга етмаган (11 яшар) қизини ҳам мунтазам зўрлаб келган.
Билдирилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбариятининг аралашуви билан боланинг ҳуқуқлари поймол бўлиши олди олинган. Ҳозирда агентлик томонидан жабрланувчига зарур тиббий, психологик ва ижтимоий кўмак кўрсатилмоқда.
Вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий жиноят содир этган 31 яшар А.К рад этиб бўлмас далиллар билан қўлга олинган бўлиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси