11 сентябрь теракти: америкаликлар ваъдасини бажармаган Байденга талаб қўйди
Олам
−
07 Август 2021
10705АҚШда 2001 йил 11 сентябрда юз берган теракт муносабати билан жорий йил ўтказиладиган хотирлаш тадбирларига мамлакат Президенти Жо Байден қатнашиши нотўғри. 1800 га яқин америкаликлар, шу жумладан теракт қурбонларининг қариндошлари, фавқулодда хизмат ходимлари ва терактдан омон қолганлар шуни хоҳламоқда. Бу ҳақда NBC мурожаат муаллифларининг баёнотига асосланиб хабар берган.
Таъкидланишича, улар фожианинг ҳолати тўғрисидаги ҳукумат ҳужжатларини кўришни хоҳлаяпти. Мурожаат муаллифлари ҳукумат ҳужжатларида Саудия Арабистони раҳбарларининг фожиага алоқадорлигини кўрсатувчи далиллар бор, деб ҳисоблайди.
Таъкидланишича, Байден президентликка номзод бўлганида, фожиа ҳақида иложи борича кўпроқ маълумот беришга ваъда берган, аммо ваъдасининг устидан чиқмаган.
“Биз Президент ўз мажбуриятларини бажармагунча, уни муқаддас жойларимизда қабул қила олмаймиз”, дейилган мурожаатномада.
Маълумот ўрнида, 2001 йил 11 сентябрда “Ал-Қоида” гуруҳининг 19 аъзоси тўртта фуқаро йўловчи лайнерини ўғирлади. Уларнинг иккитаси Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази минораларига бориб урилди. Учинчи лайнер Пентагон биносини босиб ўтди. Тўртинчи ўғирланган самолёт ҳам Вашингтонга қараб кетаётган эди, лекин Пенсильвания штатидаги Шенксвилл шаҳри яқинида қулаб тушди. Терактлар оқибатида, террорчиларнинг ўзидан ташқари 2 977 эркак, аёл ва болалар ҳалок бўлди, яна бир неча минг киши жароҳатланди.