11 ойда хориждан Ўзбекистонга неча миллиард доллар юборилгани маълум бўлди
Жамият
−
09 Декабрь 2021
7477Жорий йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга кириб келган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35 фоизга ўсиб, 7,3 млрд долларга етди. Бу ҳақда бугун, 9 декабрь куни Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани белгилаш бўйича ўтказилган йиғилишида маълум қилинди.
Қайд этилишича, йил бошидан бошлаб ташқи иқтисодий шароитлар асосий озиқ-овқат товарлари ва энергия ресурслари нархининг сезиларли қимматлашиши фонида инфляцион жараёнларнинг тезлашиши ҳамда бунга жавобан кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда пул-кредит шароитларининг қатъийлаштирилиши шароитида шаклланмоқда.
Шунингдек, банкларнинг миллий валютадаги муддатли депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари октябрь ойида бироз пасаювчи динамика ҳосил қилиб, жисмоний шахслар учун 19,6 фоиз, юридик шахслар учун 15,1 фоиз даражасида шаклланиб, мос равишда 8,1 фоиз ва 4,1 фоизлик реал ижобий ставкалар қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ёқилғи-энергия маҳсулотлари нархларининг охирги уч ойда сезиларли ўсгани транспорт, йўловчи ташиш, етказиб бериш ва логистика хизматлари нархларининг ҳам ошишига олиб келган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь