11 ойда қанча муҳожир Ўзбекистонга қайтгани маълум бўлди

Жамият

image

2020 йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида хорижга ишлашга кетган меҳнат мигрантларининг 467 минг нафардан ортиғи Ўзбекистонга қайтиб келди. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.

Жумладан, Россиядан – 257 минг, Қозоғистондан – 129 минг, Туркиядан – 14 минг, Корея ва бошқа давлатлардан – 66 мингдан ортиқ ватандошларимиз қайтган.

Қайтиб келган фуқароларнинг салмоқли қисми (49,0 фоизи) чет давлатларда қурилишнинг турли йўналишларида ишлаб, тажриба орттирган. Шунингдек, уларнинг 11,4 фоизи саноат корхоналарида, 7,8 фоизи қишлоқ хўжалиги ишларида, 10,5 фоизи савдо ва бошқа маиший хизмат ишларида, 21,2 фоизи бошқа йўналишларда ишлаб ўз тажрибаларини орттирган. Бу эса уларни ўз яшаш манзилларида ишга жойлаштириш жараёнида тегишли йўналишларни белгилаб олиш учун муҳим омил ҳисобланади.

Таъкидланишича, Ватанга қайтган меҳнат мигрантларини ички меҳнат бозорига реинтеграция қилиш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, фуқароларни уйма-уй юриб ўрганиш ва энг муҳими уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида аввало, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган фуқаролар контингентини аниқлаб олиш жараёнлари ташкил этилмоқда.

2020 йилнинг ўтган 11 ойи давомида Ватанга қайтган меҳнат мигрантларининг 39 225 нафари (84 фоиз) уйма-уй юриб ўрганилди, 74 754 нафар (16 фоиз) меҳнат мигрантлари бўйича мониторинг ишлари давом эттирилмоқда.

Мониторинглар натижасида қуйидагилар аниқланган:

1. Мониторинг ўтказилган фуқароларнинг 268 267 нафари (57 фоизи) бандлиги таъминланган.

Шундан, меҳнат органларининг бевосита ёрдами билан, йил бошидан (жами 54 798 нафар):

•    15 385 нафари АБКМ йўлланмаси асосида ишга жойлаштирилди;

•    9 721 нафари ўзини-ўзи банд қилиш вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси расмийлаштирилди;

•    3 983 нафарига шахсий томорқа хўжалигини ривожлантириш йўналишларида (иссиқхоналар қуриш, кўчат ва уруғлар сотиб олиш, суғориш тармоқлари сотиб олиш учун) субсидия маблағлари ажратилди;

•    25 709 нафари хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш орқали бандлиги таъминланди. 

Хориждан қайтган меҳнат мигрантларининг 213 469 нафари мустақил равишда ўзини ўзи банд қилган.

Шунингдек, хорижда ишлаб келган меҳнат мигрантларининг 35 651 нафари (7,6 фоизи) вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида чет давлатларга қайтиб кетган. 88691 нафари (19 фоизи) вақтинча ишсиз ҳамда 16325 нафари (4  фоизи) турли сабабларга кўра меҳнатга лаёқатсизлиги аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг