11 нафар судья лавозимига қайта тайинланди

Жамият

image

Бугун, 8 апрель куни Судьялар олий кенгашининг қарори билан 11 нафар судъя ваколат муддати даврига қайта тайинланди. Улар яна 10 йил судьялик қилиши мумкин. Бу ҳақда кенгаш Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Кенгаш ваколатига оид бир қанча масалалар қатори ваколат муддати якунига етган судьяларнинг ушбу лавозимида бўлишнинг кейинги муддатига тайинлаш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Кенгаш қарори билан:

Фазлиддин Худойбердиевич Чориев – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланган ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг раиси лавозимидан озод қилинган.

Орзимурод Абдураҳмонович Шукуров – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланган ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг раиси лавозимидан озод қилинган.

Низомжон Маҳмудов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланган ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинган.

Сухроб Бердикулович Турсунов – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланган ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинган.

Юлдуз Низомитдиновна Мухаммадиева – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланган ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилиган.

Аброржон Алимжонович Омонов – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланган ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинган.

Тохиржон Зафарович Вахобов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланган ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинган.

Саиджон Садриддинович Бадриддинов – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланган ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг раиси лавозимидан озод қилинганди.

Нозимжон Козимович Парпиев – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Дилмурод Убайдуллаевич Валиев – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Отабек Ибрагимович Мирзаев – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланган ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг