103 ёшли хитойлик аёл коронавирусни енгиб ўтди
Олам
−
18 Март 2020
4950Ухандаги олти кунлик даволанишдан сўнг 103 ёшли аёл коронавирусдан даволанди. Бу ҳақда Британиянинг "Independent" нашри хабар қилди.
Хабарга кўра, Чжан Гуангфен исмли аёл Хитойнинг энг кекса коронавирусга чалинган бемори ҳисобланади. У шифохонага келганда оғир аҳволда бўлган ва шифокорлар билан зўрға алоқа қилган.
"Чжанг хоним бир ҳафтадан камроқ вақт ичида даволанди", дейди унинг шифокори Зенг Юлан.
Шифокорлар Гуангфен хонимни уйига жавоб бердилар. Ҳозир унинг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.
"Мен унга чиройли эканлигини айтганимда, у табассум қилди ва бош ирғатди", дейди Зенг Юлан.
Хитойда касалликнинг янги ҳолатлари сони муттасил пасайиб бормоқда. Мамлакат ўз фуқароларини нормал ҳаёт тарзига қайтишга ундамоқда.
Шу кунгача Хитойда 80 894 нафар одамда коронавирус аниқланган. Шундан 69 614 нафари ёки 96 фоизи бу касалликдан фориғ бўлди, 3 237 нафари эса бу касаллик сабаб вафот этди. Касаллик аниқланганларнинг 8 043 нафари ҳозир шифохоналарда даволанмоқда. Уларнинг 2 622 нафари оғир аҳволдалиги айтилмоқда.