100 минг сўмлик пулни қалбакилаштирган шахслар ушланди
Жамият
−
08 Май 2019
94142019 йил 4 майга ўтар кечаси тўрт нафар йигит – Тошкент вилоятида яшовчи, муқаддам судланган, 24 ёшли С.Ш., Тошкент вилоятида яшовчи, 24 ёшли Б.Т., Тошкент вилоятида яшовчи, 20 ёшли И.Х. ва Андижон вилоятида яшовчи, 23 ёшли Ҳ,О. 100 минг сўмлик номиналдаги миллий валюта қалбаки купюраларини ўтказиш мақсадида Чилонзор туманига келишган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Улар ушбу туманда 23 ёшли Ш.А.га 7та шундай купюрани ўтказишган. Ўз навбатида, Ш.А. бу купюралар ёрдамида 33 ёшли Ҳ.М. - йўловчи ташиш билан шуғулланувчи, «Нексия» автомобили ҳайдовчиси билан ҳисоб-китоб қилган. Ҳ.М. бу пуллар сохта эканини аниқлаб, Тошкент шаҳар ИИББнинг яқин атрофда хизмат ўтаётган ЙПХ инспекторларини хабардор қилган.
Кўрилган чоралар натижасида юқорида кўрсатилган йигитлар келган автомобиль аниқланди ҳамда 4 май куни соат тахминан 03:30ларда автомашина топилди ва тўхтатилди. Машина ғаладони (бардачок) текширилганда, 100 минг сўм номиналдаги 51та сохта купюра, чоп этилган миллий валюта купюралари тасвирланган А4 шаклидаги 25 варақ қоғоз ҳамда сохта пулларни тайёрлашда фойдаланилган «Canon» принтери аниқланди.
Суд-криминалистик экспертиза хулосасига кўра, 100 минг сўм номиналидаги, иш юзасидан олинган, барча 58та купюра сохта ҳисобланади.
Юқорида номлари қайд этилган йигитларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. Юнусобод тумани ИИБ томонидан ўтказилган дастлабки тергов давомида С.Ш. Тошкент шаҳрининг турли туманларида сохта пуллар ўтказилганини тан олган.
LiveБарчаси