10 йилдан буён қидирувда бўлган наркобарон Дубайда қўлга олинди
Олам
−
03 Апрель 2021
20289Дубай полицияси Европага ноқонуний равишда миллионлаб долларлик гиёҳванд моддаларни олиб кирган, "Арвоҳ" лақабли франциялик наркобарон Муфид Бушибини ҳибсга олди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар берган.
"Гарчи француз детективларида Бушибининг 20 йиллик фотосурати бўлган бўлса-да, бизнинг тезкор гуруҳларимиз мавжуд маълумотларни, фотосуратлар ва видео материалларни таҳлил қилиш ҳамда сунъий интеллектнинг илғор технологияларидан фойдаланган ҳолда унинг жойлашган жойини топишга муваффақ бўлишди", деган Дубай полицияси ходими Жамол Салам ал-Жаллафа.
Бушиби 10 йилдан буён қидирувда бўлган ва сохта ҳужжатлар ишлатиб келган.
Тергов маълумотларига кўра, наркобарон Европага йилига 60 тонна гиёҳванд моддаларни олиб кирган, уларнинг тахминий қиймати 82,6 миллион долларни ташкил қилган.
2015 йилда Бордо суди (Франция) уни сиртдан 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган.