10 йил ичида Ўзбекистон муҳожирлар сонини 16,6 фоизга қисқартиради
Жамият
−
09 Октябрь 2019
3715Иш топиш, яхши даромад қилиш орқали оила фаровонлигини таъминлаш ҳар бир ўзбекистонликнинг мақсади ҳисобланади.
Эътибор берган бўлсангиз, йилдан-йилга Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат мигранти сифатида йўл олаётган давлатлари сони ошиб бормоқда. Бироқ, мамлакатнинг ўзида иш ўринларини яратиш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга ошириляпти.
Жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2030 йилга келиб меҳнат муҳожирлари сонини 2018 йилга нисбатан 16,6 фоизга - 1,96 миллион кишигача камайтиришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда мамлакатнинг 2030 йилгача комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиши концепцияси лойиҳасида назарда тутилган.
Қайд этилишча, 2018 йилда 1 миллион 960 минг киши хориждан иш излаб Ўзбекистонни тарк этган.
Лойиҳага кўра, 2030 йилда республикадаги иқтисодий фаол аҳоли сони 17 фоизга ўсади — 2018 йилдаги 15,099 миллион кишидан 17,707 миллионгача.
Шу тариқа, муҳожирлар сони 2,355 миллиондан 1,965 миллион кишигача камаяди, пасайиш даражаси 16.6 фоизни ташкил қилади.
2030 йилда Ўзбекистоннинг ўртача йиллик доимий аҳолиси сони, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги прогнозларига кўра, 38,6 миллион кишига етади.
Меҳнат миграциясини камайтириш чора-тадбирлари орасида янги иш ўринларини яратиш учун хусусий бизнес даромадларига солиқ юкини қисқартириш, янги корхоналарни асосан меҳнат бозорида кескин вазият юзага келган ҳудудларда жойлаштириш, шунингдек, иш берувчиларни ишчи кучини жалб қилишга ундовчи Меҳнат кодексини қайта кўриб чиқиш мавжуд.
LiveБарчаси