Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатини 20 та медаль билан якунлади
Спорт
−
16:16
450828 ноябрь куни Таиландда старт олган катталар ўртасидаги бокс бўйича Осиё чемпионати якунланди. Мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик боксчилар жами 20 та медаль жамғариб, етакчилар сафида бўлди.
Жумладан, эркаклар ўртасидаги баҳсларда ўзбек бокчилари 8 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза, жами 11 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритган бўлса, аёллар ўртасидаги жангларда Ўзбекистон жамоаси 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни банд этди.
Эркаклар ўртасида Шодиёржон Мелиқўзиев, Асилбек Жалилов, Миразизбек Мирзаҳалилов, Адҳамжон Муҳиддинов, Мужибилло Турсунов, Ҳавасбек Асадуллаев, Жавоҳир Умматалиев ва Тўрабек Ҳабибуллаев, аёллардан эса Фарзона Фозилова, Феруза Казакова ва Навбаҳор Ҳамидова ўз вазнида қитъа чемпиони деган фахрли номга сазовор бўлди.
Шаҳзод Музафаров, Жасурбек Йўлдошев, Азиза Якубова, Нигина Ўктамова, Азиза Зокирова ва Олтиной Сотимбоева кумуш, Жаҳонгир Зокиров, Сабина Бобоқулова ва Соҳиба Рўзметова бронза медални қўлга киритди.
LiveБарчаси