10 яшар бола 2 яшар қизчанинг ўлимига сабабчи бўлди
3-саҳифа
−
20 Ноябрь 2020
14972Фарғонада вояга етмаган 10 яшар болакай автомобиль бошқариб, 2 яшар қизчанинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда “Ҳудуд” информацион дастурида маълум қилинди.
Хабарда таъкидланишича, туманнинг Матқулобод қишлоғида Damas русумли автомашинани бошқариб кетаётган 10 яшар болакай 2 ёшли қизчани босиб кетиб, мудҳиш ЙТҲ содир этган. Натижада жабрланувчи олган тан жароҳати натижасида вафот этган.
Хўш, 10 яшар бола бошқарган автомобиль кимники эди? Албатта, отасиники. Ўғли ЙТҲ содир этиб, бировнинг 2 яшар қизчасини нобуд қилган маҳал “қаҳрамон”нинг отаси чойхонада бўлган.
“Уйда дўстларим билан ўтирган эдик. Машинани қулфлашни унутибман. Ўғлимни машина ҳайдаб кетганидан хабарим йўқ эди. Биз уни кўчада машина ҳайдашига ҳеч қачон рухсат бермаганмиз. Фақат эрталаблари қиздириб берар эди”, дейди автомобиль бошқарувида бўлган боланинг отаси.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Динара Юсупова
LiveБарчаси