10 январь куни қайси вилоятларда қор ёғиши айтилди
Бу қизиқ
−
09 Январь 2023
36793Республиканинг айрим ҳудудларида 10 январь куни ҳарорат -10 даражагача пасаяди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, 10 январь, сешанба куни Тошкент шаҳри ва вилояти, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида қор ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкент шаҳрида
Ҳаво булутли бўлади, қор ёғади, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-4 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Республика тоғли ҳудудларида
Ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушади. Қор кўчиш хавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10–15 январида республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь