10 тадан пенальти тепилган ўйинда Ўзбекистон Японияга ютқазди
Спорт
−
18:35 1371 1 дақиқа
Бугун, 30 сентябрь куни Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳарларида ўтказилаётган Осиё ўйинларининг футбол баҳсларида Ўзбекистон вакиллари майдонга чиқди. Пенальтилар сериясигача давом этган ўйинда Ўзбекистон мезбон жамоа вакилларига ютқазди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дастлабки дақиқалар Ўзбекистон ёшлари устунлигида ўтди. Бу 8-дақиқада ўз мевасини берди ва Сардор Баҳрамов гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг, японияликлар ташаббусни ўз қолига олди. Қатор ҳужумларга қарамай, биринчи таймда ҳисоб бошқа ўзгармади.
Иккинчи бўлимда Япония футболчилари устунликни давом эттириб, бир қанча хавфли ҳужумлар уюштирди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 2 дақиқа қолганда мезбонлар гол уриб, баҳсни экстра-таймларга олиб ўтди. Бироқ қўшимча бўлимларда ҳам таблодаги рақамлар ўзгармади. Пенальтилар сериясида эса жамоалар 10 тадан зарба йўллади. Якунда омад мезбонларга кулиб боқди – 8:9.
Маълумот учун, энди 3-ўрин учун баҳсда Ўзбекистон U-23 га Хитой U-23 жамоаси рақиблик қилади. Ушбу учрашув жорий йилнинг 3 октябрь куни Тошкент вақти билан 15:00 да старт олади.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь