10 сонияда 500 миллион сўм: Mobiuz абонентлар учун ноёб акция бошлади

Бизнес

image

Mobiuz мобил алоқа операторининг янги MobiWin 2.0 акциясида балларни тўплаш ва вақтни аниқ ҳис этиш орқали ғолиб бўлиш мумкин.

Жудаям оддий шартлар

Mobiuz 2026 йил 31 майгача давом этадиган кенг кўламли MobiWin 2.0 акцияси бошланганини эълон қилди. Бу вақт ичида операторнинг янги ҳамда амалдаги абонентлари ўз ҳаётини ўзгартириш учун ҳақиқий имкониятга эга бўладилар. Ҳеч қандай купонлар, лотереялар ва тасодифий ўйинлар йўқ – фақат фаоллик, стратегия ва финалда ўзини тута билиш талаб этилади.

Акция шартлари бир вақтнинг ўзида ҳам оддий, ҳам ҳаяжонли. Иштирок этиш учун бевосита Mobiuz мобил иловасида балл тўплаш кифоя: ҳар кунги фойдаланиб туриш, хизматларга тўлов қилиш, интернет-тўпламларни ёқиш, дўстларни таклиф этиш ва ҳатто, шунчаки илованинг янги бўлимларини ўрганиш учун баллар берилади.

12 та ҳафталик совринлар ва махсус имкониятлар

Абонент Mobiuz хизматларидан қанчалик фаол фойдаланса, унинг рейтингдаги ўрни шунчалик юқори бўлади. Баллар бир вақтнинг ўзида иккита: ҳафталик ва умумий жадвалларда ҳисобга олинади. Биринчиси, акция доирасида 12 ҳафта давомида ҳар ҳафта 5 000 000 сўмдан ютиб олиш имконини беради. Иккинчиси эса бош соврин сари йўл очади.

40 000 сўмлик MobiWin 5 GB промо-тўплами алоҳида эътиборга лойиқ: у ҳафта давомида тўпланган барча балларни икки баробарга ошириш имкониятини тақдим этади. Бу – ғалабани кўзлаганлар учун кучли тактик воситадир.

Иловага ҳар куни кириш ҳам муҳим: қўшимча баллар кун сайин (1 дан 7 баллгача) ўсиб боради. 

Финалда 5 та пул соврини

Акция давомида энг кўп балл тўплаган беш нафар финалчи студиядаги шоуда учрашади. Шоу компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида жонли эфирда кўрсатилади.

Бешта финалист ўртасида антиқа беллашув бўлиб ўтади – экранда вақт кўрсатилади, иштирокчилар роппа-роса 10 сонияда махсус тугмани босишлари керак бўлади. Босилган вақт 10 сониядан қанчалик кўп фарқ қилса, шу иштирокчи ўйиндан чиқади ва 50 000 000 сўмни қўлга киритади. Шу тарзда 4 та финалист 50 000 000 сўмлик совринларни қўлга киритади. 10 сонияни энг аниқ аниқлай олган иштирокчи эси асосий ғолибга айланади ҳамда 500 000 000 сўмлик супер ютуққа эга бўлади. 

Акциянинг тўлиқ шартлари билан mobiwin.mobi.uz сайтида танишиб чиқиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

акция Mobiuz совринлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг