10 ойда ички ишларда 25 ходим ҳалок бўлди – ИИВ
Жамият
−
01 Декабрь 2022
7445Жорий йилнинг январь – октябрь ойларида ички ишлар тизимида 25 нафар ходим хизмат вазифасини бажараётган вақтида ҳалок бўлган. Бу ҳақда бугун, 1 декабрь куни Ички ишлар вазирлиги масъуллари томонидан Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 344 та ҳолатда хизмат вазифасини ўтаётган ички ишлар органлари ходимларига нисбатан фуқаролар томонидан қаршилик кўрсатилган. Шундан 194 та ҳолатда 258 нафар фуқароларга нисбатан прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, суд ҳукмига кўра, 72 нафари жавобгарликка тортилган.
“10 ой давомида 25 нафар ходимимиз хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этган. Улардан 9 нафари йўл-транспорт ҳодисасида оқибатида ҳалок бўлган”, дейди ИИВ масъули.
Шунингдек, масъуллар кеча, 30 ноябрь куни Олмазор туманида профилактика инспекторининг ўлдириб кетилиши билан боғлиқ воқеага ҳам тўхталиб ўтди.
“Олмазор туманида профилактика инспектори хизмат вазифасини бажараётган вақтида муқаддам бир неча маротаба судланган шахс томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Хоҳлаймизми ё йўқ, у бизнинг ходим. Кечагина биз билан ишлаб турган эди. Икки нафар фарзанди бор. Оиласига нима дейишни билолмай турибмиз”, дейди ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғининг ўринбосари, полковник Ҳамза Маҳсумов.
Эслатиб ўтамиз, 30 ноябрь куни соат 00:50 ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО Фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Н.Бобомудотов, туманнинг ”Ғалаба” маҳалласига тезкор чақирув бўйича етиб бориб, хизмат вазифасини бажараётган вақтида, муқаддам судланган, 1992 йилда туғилган фуқаро Б.З. ходимнинг ҳаётига тажовуз қилиб, воқеа жойидан яширинган.
Н.Бобомуродов воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси (“Қасддан одам ўлдириш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Кўп ўтмай Б.З. қўлга олинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь