1 ва 2-синф ўқувчиларини баҳолаш тартиби ўзгардими?
Жамият
−
11 Сентябрь 2021
8356Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда умумтаълим муассасалари 1 ва 2-синф ўқувчиларининг билимини A, Б, Д, Э, Ф шаклида баҳолаш тартиби жорий қилинганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази ушбу хабарларга муносабат билдирди.
Марказнинг қайд этишича, “Миллий ўқув дастури” доирасида баҳолаш компоненти халқаро тажрибалардан келиб чиқиб яратилган, мазкур компонентлар орасида “Баҳолаш” компоненти ҳам мавжуд. Бироқ, янгиликни жорий қилиш муҳокамалар натижасида ўқитувчиларнинг фикрини ўрганган ҳолда амалга оширилади.
“Шундай экан, Халқ таълими вазирлиги 2021/2022 ўқув йилидан янги баҳолаш жорий қилиниши ҳақидаги хабарларнинг асоссиз эканлигини таъкидлаган ҳолда, барча синфларда ўқувчилар билимини баҳолаш анъанавий 5 балли шкалада амалга оширилишини билдиради”, дея маълум қилган марказ.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь