1 ноябрдан эски намунадаги “объективка”лардан воз кечилади
Жамият
−
04 Август 2022 10632 1 дақиқа
Ўзбекистондаги давлат идораларида “маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстириш тизими жорий қилинади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 4 август куни бўлиб ўтаётган давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича йиғилишда сўз очди.
“Биз давлат хизматини маҳаллага тушириш бўйича катта ислоҳотларни бошладик. Ҳар бир маҳаллада – раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлардан иборат яхлит тизим яратилди. Бундан буён, раҳбарлик лавозимларига номзодлар маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган кадрлар орасидан танлаб олинади”, дейди давлат раҳбари.
Йиғилишда таъкидланишича, 1 ноябрдан:
• эски намунадаги “объективка”дан воз кечилиб, илғор IT-технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилади;
• ходимни баҳолашда қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлиши шарт.
"Оддий қилиб айтганда, раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олди олинади", дейди Президент.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март