1 июлдан “Сирли харидор” бозорга чиқади

Жамият

image

2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар томонидан қонун талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш ва баҳолаш мақсадида “Сирли харидор” институти жорий этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу институт тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар томонидан рецептларни ёзиш, дори воситаларининг савдо номи учун чекланган нархларини қонунчилик талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш ва баҳолаб бориш билан шуғулланади.

Кузатишлар натижасига кўра , республикада бир номдаги дори воситаси нархида 10 фоиздан 50 фоизгача тафовут мавжуд.

2019 йил 30 декабрдаги Президентнинг “Республика фармацевтика тармоғидаги ислоҳотларни чуқурлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб республикада маҳаллий ва хорижий дори воситаларига референт, яъни ўртача нархни белгилаш тизими босқичма босқич жорий этилади. 

“Унга кўра, дори шакли, қадоқдаги дорилар сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқлаш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда дори воситаларига нархлар белгиланади ва дори воситаларини Ўзбекистонга импорт қилиш ва маҳаллий корхоналар томонидан реализация қилиш белгиланган нархлардан юқори бўлмаган тартибда амалга оширилади”.


Мақола муаллифи

Теглар

Дорихона

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг