1 гектар ерни 200 минг долларга олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида фуқарога 1 гектар ер майдонини 200 000 АҚШ доллари эвазига олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, фуқаролар С.У. ва Б.А. Тошкент вилояти Ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 1 гектар ер майдонини 200 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро Д. нинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Улар бу ишни ваколатли танишлари орқали амалга оширишини айтиб, фуқаро Д. ни ишонтирган. 

Департамент ҳамда ДХХнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлар олдиндан келишилган пулнинг 10 фоизини ҳисоблаб, 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Хабарга кўра, хозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг