1 августдан Тошкентда бир қатор автобус йўналишлари ўзгаради
Жамият
−
30 Июль 2021
10475Жорий йил 1 август кунидан бошлаб, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автобус саройлари томонидан хизмат кўрсатилаётган 7 та автобус йўналишлари ҳаракатини қисқартириш, 2 та янги йўналиш очиш, 2 та йўналиш ҳаракатига ўзгартириш киритиш тўғрисида маълумот берилган эди.
Ҳаракат йўналиши қисқартирилиши режалаштирилган 56, 82, 103-сонли автобус йўналишлари бўйича қўшимча ўрганишларни ўтказиш зарурияти юзага келаётганлиги сабабли, ушбу йўналишлар ҳаракати вақтинчалик ўзгартиришсиз қолдирилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ўтказилган ўрганишлар натижалари бўйича 2021 йил 1 август кунидан бошлаб, 41, 32, 59-сонли автобус йўналишлари ҳаракатига қисман ўзгартиришлар киритилади. Жумладан:
- 32-сонли “Сергели 6-а даҳаси– Гулобод кўчаси” автобус йўналишининг “Эркин мавзеси”га ҳаракатланиши қисқартирилади ва ушбу йўналишнинг “Сергели 6-а мавзеси”дан ҳаракатланиши “Янги Чоштепа” мавзеси орқали ташкил этилади;
- 41-сонли “Чилонзор 25-даҳаси – Янги Чоштепа мавзеси” автобус йўналишининг “Янги Чоштепа” мавзесидан “Чилонзор буюм бозори”гача бўлган оралиқдаги ҳаракати қисқартирилади. Эндиликда 41-сонли йўналиш “Чилонзор 25-даҳаси – Чилонзор буюм бозори” оралиғида 5 та жадвал асосида ҳаракатланади. Маълумот учун, “Янги Чоштепа” мавзеси аҳолиси учун йўловчи транспорти хизматларидан фойдаланишдаги узилишларни олдини олиш мақсадида, 1 август кунидан ушбу мавзега 32 ва 86-сонли автобус йўналишлари ҳаракати йўлга қўйилади;
- 59-сонли “Сергели 12-даҳаси – Карвон бозори” автобус йўналишининг сўнгги бекати “Сергели 12-даҳаси” бекатидан “Дўстлик 2-мавзеси” автошоҳбекатига ўзгартирилади. Эндиликда 59-сонли йўналиш “Дўстлик 2-мавзеси – Карвон бозори” оралиғида ҳаракатланади.
Йўналишларни мувофиқлаштириш ишлари натижалари бўйича 2021 йил 1 августдан бошлаб, 5 та автобус йўналишлари ҳаракати қисқартирилади, 4 та автобус йўналишларининг ҳаракатига ўзгартириш киритилади, 1 та янги автобус йўналиши ташкил этилади. Булар ҳақида батафсил қуйидаги расмлар орқали тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь