1 апрелдан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар оширилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Фармон билан жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилмоқда. 

2023 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

•    пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 347 000 сўм;

•    ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 677 000 сўм;

•    ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – ойига 747 000 сўм;

•    меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 747 000 сўм;

•    1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 3 296 000 сўм;

•    белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – ойига 747 000 сўм;

•    зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм;

•    иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 535 000 сўм;

•    ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм этиб белгиланмоқда. 

Фармонда боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 535 000 сўм этиб белгиланиши ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 198 000 сўмдан қўшилиши айтилган.

Шунингдек, оқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 535 000 сўм этиб белгиланмоқда ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади. 

2023 йил 1 майдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилмоқда.

2023 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

•    меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;

•    базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгилансин.

Белгиланмоқдаки:

•    бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақларини ошириш билан боғлиқ харажатлар – Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини, шунингдек, айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатлар учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан;

•    пенсиялар ва нафақалар миқдорларини ошириш билан боғлиқ харажатлар – Давлат бюджети ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Мазкур Фармон талабларини бажариш учун талаб этиладиган қўшимча маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети харажатларини ошириш ҳисобига молиялаштирилади.

Иш берувчиларга иш ҳақи миқдорини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаб, иш ҳақи миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мувофиқ ошириш тавсия этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made