1 апрелдан бошлаб ДХА “прописка” тамойилини бекор қилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиб давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар бермоқда.

Эндиликда, мисол учун, Тошкент шаҳрида фаолият юритишни мақсад қилган тадбиркор Самарқанд вилоятидаги марказлардан туриб ҳам рўйхатдан ўтиши мумкин. Нафақат рўйхатдан ўтиш соҳасида, балки Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган аксарият хизматлардан доимий яшаш жойидан ҳамда рўйхатдан ўтган ҳудудидан қатъий назар жисмоний ва юридик шахслар исталган ҳуддудаги Давлат хизматлари марказлари орқали фойдаланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республиси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 июндан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар давлат хизматларини экстерриториал тамойил бўйича олишга ҳақли эканлиги белгиланган. 

Давлат хизматларини олишнинг экстерриториал тамойили бу – фуқаролар доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахслар почта манзилидан (жойлашган еридан) қатъий назар, исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш имконияти ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг