1,5 трлн сўм энг оғир маҳаллалардаги камбағалликни қисқартириш учун йўналтирилади – Президент

Жамият

image
0:00
0:00
download

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига бюджетдан ажратилган 1,5 триллион сўм энг оғир маҳаллалардаги камбағалликни қисқартириш учун йўналтирилади. Бу бўйича дастур ишлаб чиқишни Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 25 январь куни камбағалликни қисқартириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига топширди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосарига, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига вилоят ҳокимликлари билан бирга жалб қилинган 135 миллион долларлик кредит линияси бўйича оғир маҳаллалар кесимида тадбиркорлик лойиҳалари пакетини шакллантириб, ушбу маҳаллаларда камида 50 минг аҳолини банд қилиш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда илгари ажратилган кредитларнинг қайтарилиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

"Ҳокимлар бу маблағларни қайтаришни ўйламаса, оилавий тадбиркорлик қаердан бўлади? Ахир бу пуллар қайтса, яна туманнинг ўзига берилади-ку!", деди Президент.

Мутасаддиларга ушбу масалани қатъий назоратга олиш топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг