Қамчиқ довонида Mercedes Sprinter ёниб кетди
3-саҳифа
−
11 Ноябрь 2020
5478Кеча, 10 ноябрь куни Қамчиқ довонида Mercedes Sprinter автомобили двигателидаги носозлик туфайли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берган.
Манбага кўра, кеча тунда Тошкент—Ўш халқаро автомагистралининг 246-километрида пойтахт томон ҳаракатланаётган Mercedes Sprinter русумли автомобилда ёнғин содир бўлган.
Аниқланишича, ёнғин двигатель бўлинмасидан ёқилғи оқиши оқибатида келиб чиққан.
ФВВнинг Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари зудлик билан воқеа жойига этиб келган. Ёнғинни бартараф этишга бир нечта махсус техника бирлиги жалб қилинган.
Маълумот учун, ёнғин 3 дақиқа ичида бартараф этилган. Автомобиль ҳайдовчиси ўз вақтида машинадан чиқишга муваффақ бўлган. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар йўқлиги маълум қилинган.
LiveБарчаси