“Aсалҳоней” маъмурий жавобгарликка тортилди
3-саҳифа
−
02 Ноябрь 2020
82816Жорий йилнинг 31 октябрь куни фуқаро Абдуллаев Муроджон “Асалҳоней” ники билан танилган Хўжаева Асал исмли шахсга қўнғироқ қилади. Йигит суҳбат давомида Хўжаева Асалга қилаётган ишлари яхши эмаслиги, ёшларнинг онгига салбий таъсир кўрсатаётганини айтади. Бу ҳақда Qalampir.uz мухбири хабар қилмоқда
Аммо A.X унинг сўзларига ҳақорат билан жавоб қайтаради. Бу ҳам камдек, қўнғироқ жараёнини видеотасвирга олиб, Instagram’даги ўз саҳифасига жойлаштиради. Ўз навбатида, ушбу видеотасвирлар интернет тармоғи орқали тарқалгач, М.А га турли одамлар қўнғироқ қилиб уни ҳақоратлайди. Жабрланувчи мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани маъмурий судига шикоят қилади.
Суд воқеани батафсил ўрганиб чиқиб шундай хулосага келди:
Хўжаева Асал Матёқубовна Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) ҳамда 183-моддаси (майда безорилик) билан айбдор деб топилди. Асал Хўжаевага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида, яъни 4.460 минг сўм жарима жазоси, шунингдек, 183-моддага асосан узил-кесил 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
LiveБарчаси