Груз-200: Хорижда вафот этган 840 ўзбекистонликнинг жасади Ватанга қайтарилди
Жамият
−
16 Сентябрь 2020
321632018 йилнинг июль ойидан бугунгача хорижда вафот этган ўзбекистонликларнинг 840 нафари Ватанга олиб келинган. Ушбу ишлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори амалга оширилган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошқарма бошлиғи Азим Ахматов маълум қилмоқда.
Таъкидланишича, бундан 3 йил аввал вафот этган фуқароларни Ватанга олиб келиш қийин ва қиммат бўлган. Ташкилий масалалар ўша давлатда жойлашган элчихоналар томонидан амалга оширилган. Майитни тайёрлаш ва ташиб келиш учун алоҳида маблағлар ажратилмаган.
“Давлатимиз раҳбарининг 2018 йилда қабул қилинган қарорига асосан мазкур муамоларга ечим топилди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида вафот этган мигрантларни олиб келиш учун алоҳида жамғарма ташкил этилди. Жамғарма томонидан чет элда вафот этган меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга олиб келиш билан боғлиқ барча харажатлар қоплаб берилмоқда ва майитни олиб келиш муддатлари ҳам анча қисқарди”, дейди Aзиз Aхматов.
Айни вақтда эса ҳар бир жасадни олиб келиш ўртача 1500-2000 АҚШ долларини ташкил этмоқда.
Маълум қилинишича, қарор қабул қилинганидан сўнг Ўзбекистонга олиб келинган жасадларнинг 812 таси Россиядан, 28 таси эса бошқа давлатлардан келтирилган.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси