Амалдорларнинг семизлиги коррупциянинг нишонаси...ми?
Олам
−
04 Август 2020
14277Собиқ Совет иттифоқи таркибида бўлган 15 та республика доирасида ўтказилган тадқиқот ҳукуматдагилар қанчалик семиз бўлса, мамлакат шу даражада коррупциялашганини кўрсатди. Бу ҳақда “The Economist” нашри хабар берди.
Павел Блавацкийнинг “Сиёсатчилар семизлиги ва постсовет давлатларида коррупция” номли тадқиқоти 15 та давлатнинг 2017 йилдаги ҳукумат аъзолари маълумотларига таяниб олиб борилган.
Қуйидаги диаграммада кўрсатилган мамлакатларнинг ҳукумат аъзоларининг тана оғирлиги индекси Жаҳон банки ва Transparency International томонидан юритиладиган коррупция индекслари билан узвий боғланган.
Бу маълумотларга кўра, собиқ Совет республикаларидан тўрттаси – Эстония, Литва, Латвия ва Грузия энг кам коррупциялашган давлатлар ҳисобланади.
Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳукумат аъзоларининг тана оғирлигидан келиб чиқиб ҳисоблаганда коррупция энг авж олган давлатлар бўлган.
Тўлишган сиёсатчилар одамлари ҳам оғир вазнли жойларга тўғри келмайдими? Йўқ, ҳаммаси аксинча. Иккинчи диаграмма вазирлари семиз бўлган мамлакатларда аҳоли орасида ортиқча вазнлилари кам эканини кўрсатган.
Блавацкийнинг фикрича, Ўзбекистонда 54, Тожикистонда 44 фоиз вазирлар семизликдан азият чекади. Бу икки давлатда фақатгина 3 фоиз вазирлар нормал вазнли деб баҳоланган.
Тадқиқот қандай олиб борилган? Мутахассис 15 та давлатда 2017 йилда ҳукуматда бўлган шахсларнинг 299 та суратини йиғган. Компьютер уларнинг суратига кўра вазнини чиқариб берган. Ҳукумат аъзолари тана оғирлиги индексининг ўртача қиймати анъанавий коррупция кўрсаткичлари билан боғланган. Бу орқали тадқиқотчи мамлакатлардаги коррупция даражасини ўлчашнинг янгича йўлини таклиф қилган.
LiveБарчаси