АҚШнинг гиперовозли қуроли, 35 давлат учун ёпилган Тожикистон – воқеа-ҳодисалар дайжести

Олам

image

Жаҳон янгиликлари

АҚШ. Қўшма Штатлар бу йил гиперовозли қуролини синовдан ўтказади. Бу ҳақида ушбу дастур директори ўринбосари Майк Уайт маълум қилган. "Биз ҳарбий-денгиз ва қуруқликдаги кучларни ривожлантиришни тезкор ядровий зарба бериш дастуридан бошлаймиз...", деди у журналистларга. Шу билан бирга, у аллақачон ривожланиш босқичидан прототипларни яратишга ўтилганини, кейинги босқич ишлаб чиқарувчилардан мавжуд қурол тизимларини сотиб олиш бўлишини таъкидлаб ўтди.

Украина. Мамлакат бош вазири Алексей Гончарук кеча, 2 март куни Президент Владимир Зеленский билан учрашувдан сўнг, истеъфога чиқиш учун ариза ёзди. Маълумотларга кўра, бугун, 3 март куни “Халқ хизматчилари” фракциясининг йиғилишида барча депутатлар иштирок этадиган бўлса, Бош вазирнинг кетиши ёки қолиши муҳокама этилади.

Саудия Арабистони. Мамлакат хавфсизлик ҳолатига қараб Суриянинг Идлиб шаҳрига инсонпарварлик ёрдамини юборишга тайёрлигини, аммо буни БМТ сингари нейтрал шериклик орқали амалга оширишни маъқул кўришини маълум қилди. Таъкидланишича, Саудия Aрабистонининг фавқулодда ёрдамини, яъни озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларда, шунингдек, суриялик қочқинларга нисбатан лойиҳалар  бўйича Сурия Ямандан кейин иккинчи ўринда туради.

Шри-Ланка. Мамлакат Президенти Готабай Ражапакса паралментни тарқатиб юборди ва янги сайлов кунини белгилаб берди. Бу ҳақида тегишли фармон имзоланган. Ҳужжатга кўра, янги парламент сайловлари жорий йилнинг 25 апрелида бўлиб ўтади, номзодлик муддати 12 мартдан 19 мартга қадар давом этади.

Тожикистон. Мамлакат коронавирус фонида 35 та давлат учун ўз чегараларини ёпди. Ушбу рўйхатга қуйидаги мамлакатлар кирди: ХХР, Япония, Жанубий Корея, Вьетнам, Сингапур, Австралия, Малайзия, Камбожа, Филиппин, Таиланд, Непал, Шри-Ланка, Ҳиндистон, Финляндия, Италия, Буюк Британия, Испания, Швеция, Бельгия, Исроил, Австрия, Хорватия, Швейцария, АҚШ, Канада, БАА, Миср, Эрон, Ливан, Кувайт, Баҳрайн, Уммон, Афғонистон, Ироқ ва Жазоир.

Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда 2020 йилнинг 2 мартидан бошлаб савдо эквайринги учун комиссия тўловларини ундириш бошланди. Маълумотларга кўра, ушбу комиссия йиғими Uzcard ҳамда Humo тизимлари терминаллари орқали қилинган тўловлардан олинади. Таъкидланишича, Банк карталари орқали тўловлар амалга оширилишида халқаро тажриба бўйича воситачилик ҳақи, қоида тариқасида, банк картаси сақловчисидан (эгасидан) эмас, тўловларни қабул қилувчи савдо ва хизмат кўрсатиш субъектларидан олинади. 

Футбол хабарлари

Англия Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган дастлабки ўйинда “Арсенал” сафарда “Портсмут”га қарши баҳс юритиб, 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўзбекистон Про-лигасининг янги мавсуми учун қуръа ташланади. Жорий мавсумда Про-лига баҳсларида 8 жамоа иштирок этадиган бўлди:

“Динамо” (Самарқанд)
“Истиқлол” (Фарғона)
“Оқ-тепа” (Тошкент)
“Нефтчи” (Фарғона)
“Шўртан” (Ғузор)
“Хоразм” (Урганч)
“Зомин” (Зомин)
“Турон” (Яйпан).
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг