Ташаббускор ёшлар – “Ўзмиллийбанк” келажаги
Бизнес
−
12 Февраль 2020
6415Давлат бошқаруви тизимига янгича қарашлар, ривожланишининг инновацион янги усуллари, янги фикрлар-у таклифлар даври, қисқа қилиб айтганда – Ўзбекистон янгиланмоқда. Таъкидлаш керакки, жаҳон ҳамжамиятида ҳам шаклланиб улгурган “Янги Ўзбекистон ” атамаси ўз номини оқламоқда. Энди юртимизга – юртимизда, қарашлар янгича.
Президентимиз ўтган йилнинг 27 декабр санасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда бир гуруҳ фаол ёшлар бўлиб ўтган билан учрашувда ҳам “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади ”, – дея таъкидлаган эди.
Дарҳақиқат, бугунги кунда юртимизда ёш раҳбарларни саралайдиган, уларнинг лаёқатига мос лавозимларни таклиф этадиган самарали механизм ишлаб чиқилмоқда. Жойларда 8 нафар ёш авлод вакиллари ҳоким ўринбосари этиб тайинланганлиги, яқинда бўлиб ўтган сайловларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 9 нафар йигит-қиз сайланганлиги, маҳаллий кенгашларда ғалаба қозонганларнинг қарийб 10 фоизини ёшлар ташкил этиши фикримизнинг яққол далилидир.
Айтиш жоиз, мустақилликнинг илк даврлариданоқ мамалкатнинг ижобий иқтисодий имижини яратишда алоҳида ўрин тутиб келаётган, юртимизнинг энг нуфузли тижорат банкларидан бири бўлган “Ташқи иқтисодий фаолият Ўзбекистон Миллий банки ” АЖ тизимида ҳам филиал ва бўлим раҳбарлари этиб ёш ходимларни тайинлаш тажрибаси мавжуд. Бош офис департамент директорларининг 4 нафари, директор ўринбосарларининг 10 нафари 35 ёшгача бўлган ходимлардир. Банк тизимида фаолият юритаётган ёш кадрлар сони ҳам ортиб бормоқда. Бугунги кунда мазкур ташкилот тизимида 5800 дан ортиқ мутахассис фаолият юритаётган бўлса, шулардан 32 фоизи ёшлар ҳисобига тўғри келмоқда. Рақамларда эса мазкур кўрсатгич 2100 га яқин ходим ёшлардан иборат эканлигини кўрсатмоқда.
Жорий йилнинг 10 февраль куни “Ўзмиллийбанк” АЖ бош офисида бўлиб ўтган “Банк Бошқаруви раиси ва Ёшлар” учрашувида, Ўзмиллийбанк тизимида фаолият юритиб келаётган, банкнинг вилоят ҳамда Тошкент шаҳри филиалларидан ташриф буюрган 60 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.
Маърифатпарвар бобомиз Фитрат таъкидлаганидек, “Бу дунё кураш майдонидир. Соғлом тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқ бу майдон қуролидир ”. Учрашувга йиғилган ёшларда юқорида айтилган барча ҳислатлар яққол кўзга ташланди. Жумладан, очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда навқирон авлод вакиллари банк ривожига ҳисса қўшиши мумкин бўлган, янги инновацион таклифларини айтишди. Банк Бошқаруви раиси уларнинг таклифлари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, истиқболли режаларни амалиётга тадбиқ қилиш бўйича топшириқлар берди.
Ўзмиллийбанк тизимида фаолият юритиб келаётган ходимлар малакасини ошириш мақсадида қатор интерактив лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, Банк Бошқарувининг 2019 йил 6 майдаги 67-сонли буйруғи ижросини таъминлаш шунингдек, Ўзмиллийбанк тизимида фаолият юритаётган ходимларни инглиз тилини ўрганишга бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “English conversation ” (“Инглиз тилида суҳбатлашимиз ”) лойиҳаси ўтказилган эди. Танловда Ўзмиллийбанк тизими бўйича 415 нафар ходим иштирок этди. Мазкур лойиҳада ғолиб бўлган ва фахрли ўринларни эгаллаган ёшларга Банк Бошқаруви раиси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
- “Learning is hard but life without knowledge is even harder ”. Яъни, билим олиш қийин, аммо, билимсиз ҳаёт ундан-да қийин. Мен доимо мазкур шиорга амал қилишга ҳаракат қиламан ва доимий тарзда ўз билим ва кўникмаларимни ошириб бораман, дейди “English conversation ” лойиҳасининг 3 ўрин сохиби, Ўзмиллийбанк Фарғона филояти филиали ходими Озода Юсупова. – инглиз тилига қизиқишим юқори бўлгани, тил билган инсонга мувафаққият эшиклари очилиши сабабли бугунги кунда ҳам инглиз тилидаги билимларимни мустаҳкамлаб, қўшимча чет тилларини ҳам ўрганмоқдаман. Бугунги учрашувдан ҳам ўзим учун фойдали бўлган билимларни олдим.
“Кўзни юмгил, кўзга айлансин кўнгил”, деган эди мавлоно Румий. Кўнгил кўзимизни равшан қилувчи энг асосий омиллардан бири бу – китоб мутолаасидир. Дарҳақиқат, инсон ўзи фаолият юритаётган соҳада юқори натижаларга эришиши, истиқболли режалар устида бош қотира олиши учун дунёқараши кенг, фикрлаши теран бўлиши керак. “Инглиззабон ёш ходимлар ” қаторида, банк тизимида ўз тиришқоқлиги ва соғлом фикрлари билан мувафаққиятли фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ ёшларга ҳам қимматбаҳо совғалар ҳамда, ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдона асарлари тўпламлари топширилди.
Кўтаринки руҳда бошланган учрашув, янги таклиф-мулоҳазалар, қизғин баҳс-мунозаралар билан якун топди. Ёшлар ўзаро тажриба ва фикр алмашибгина қолмай, режалаштирилган ғоялар рўёби учун янги мотивацияга эга бўлдилар.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси