Тиббиёт соҳасидаги хизматларнинг бир қисми аутсорсингга ўтказилади
Жамият
−
15 Январь 2020
4701Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 16-сон қарорига мувофиқ тиббиёт соҳасидаги хизматларнинг бир қисми аутсорсингга берилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига кирадиган ташкилотларда мижозларни овқат билан таъминлаш, кир ювиш хизмати, бино ва иншоотларни сақлаб туриш, шунингдек, уларни муҳандислик-техник тизимларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ҳамда тиббий буюмларни зарарсизлантириш аутсорсингга ўтказилиши назарда тутилган.
Маълумотга кўра, Рўйхатда келтирилмаган бошқа хизматлар аутсорсинг компаниясига давлат тиббиёт ташкилотининг ташаббуси асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда ўтказилади.
“Қабул қилинган қарор билан тасдиқланган Низомга кўра, аутсорсинг хизматларига (мижозларни овқат билан таъминлаш хизматидан ташқари) ҳақ тўлаш миқдорлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотлар томонидан тегишли хизмат таннархига аутсорсинг харажатларини қоплаш мақсадида 20 фоизгача устама ҳақни ҳисобга олган ҳолда белгиланади”, - дейилади хабарда.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси